«Мерседес» Нюрбургрингга янги пойга учун мўлжалланган суперкарини олиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-04-2015 | 17:46 ZAMIN.UZ / Авто / 16 Апрел 2015 года
1 215

«Мерседес» Нюрбургрингга янги пойга учун мўлжалланган суперкарини олиб чиқди

«Мерседес» Нюрбургрингга янги пойга учун мўлжалланган суперкарини олиб чиқди

Mercedes-Benz компанияси март ойида Женева автосалонида намойиш қилинган AMG GT суперкарининг пойга учун мўлжалланган нусхасини синовдан ўтказишни бошлади. Нюрбургрингнинг (Германиядаги Нюрбург қишлоғи ёнида жойлашган пойга трассаси) “Шимолий ҳалқаси”да купенинг ҳаракатланиши тасвирланган биринчи ролик YouTube’да намойиш қилинди.

Янги машина такомиллашган 6,3 литр ҳажмга эга, 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган. Двигателнинг қуввати ҳақида маълумот берилмаган. “Мерседес”нинг аввалги SLS AMG GT3 пойга машинасида 550 от кучига эга двигатель ўрнатилган эди. Суперкарнинг синов ишлари 2015 йилнинг охирига қадар давом этади, 2016 йилда эса ушбу суперкар FIA GT3 чемпионатида илк бор иштирок этади.

Немис мутахассислари пойга автомобили негизида унинг оддий йўл учун мўлжалланган версиясини ишлаб чиқишни режалаштиришмоқда. Бу машина оддий AMG GT га ўрнатиладиган 4-литрли V8 твин-турбо мотори билан жиҳозланади. Тахмин қилинишича, “суперкар”нинг энг экстремал варианти учун бу двигатель 510 дан 550 от кучигача қувват эришиши мумкин бўлади.

Автомобиль конструкциясида қўшимча композит материаллардан фойдаланиш эвазига купенинг оғирлиги 80-100 килограммга, яъни 1470 килограммгача енгиллашади. Суперкар 100 км тезликка 3,6 сонияда эришиши, унинг максимал тезлиги эса соатига 310 км га етиши кутилмоқда.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru