20:19 / 29.12.2016
5 827

Хитойда қиймати 6,6 млрд долларлик транспорт йўлаги қурилиши бошланди

Хитойда қиймати 6,6 млрд долларлик транспорт йўлаги қурилиши бошланди

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида узунлиги 24 кмга чўзилган транспорт йўлаги барпо этиш ишлари бошланди. Унга киритилган сармоя 46 млрд юанлиги баҳоланмоқда (бу тахминан 6,6 млрд долларга тенг), деб ёзади Carzone сайти.

Лойиҳага асосан транспорт йўлаги тоннел-кўприклар ва сунъий оролчалардан ташкил топади. У Шэньчжэн шаҳрининг яқинидаги Чжуцзян дарёси этаги қирғоқларини бирлаштиради.

Кўрфазнинг икки тарафи орасидаги масофа илгари 2 соатда босиб ўтилса, қурилиш ишлари якун топгач, 20 дақиқага тушади. Йўл икки йўналишда саккиз полосадан иборат. Тоннел-кўприк ўтиш йўлида соатига 100 км тезликда юрилади.

ХХР уч йил давомида транспорт инфраструктураси қурилиши лойиҳалари учун 725 млрд доллар сармоялашини май ойининг охирида Хитой Халқаро радиоси (CRI) эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда қиймати 6,6 млрд долларлик транспорт йўлаги қурилиши бошланди