Найроби университетининг (University of Nairobi) уч талабаси қуёшдан қувват оладиган мотоцикл яратди. Чарлз Ожинго, Роберт Ачож ва Жейм Оголелар ихтиросига Ecotran номини берди. Яқинда эколойиҳа мансабдорлар диққатини тортди ва уларга давлат хазинасидан молиявий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Лойиҳани талабалар уч эски мотоциклни чавоқлашдан бошлаган. Анъанавий двигатель ўрнига электромотор ўрнатилган, бироқ маблағ етишмаслиги сабаб аккумулятор қўя олишмаган.
Молиявий кўмак олингач, Ecotran иккита қуёш батареяли бўлди. Бири тегишли вазифасини бажарган вақтда иккинчиси қуёш нуридан қувват олади.
Шундай қилиб ихтирочи талабаларнинг иши юришиб кетди. Ҳозир Ecotran 35 нусха ишлаб чиқарилган. Тўғри, мотоциклнинг ташқи кўриниши камтарона, йўл захираси 50 км, тоққа ўрлай олмайди. Шунга қарамасдан унинг муаллифлари изланишдан тўхтагани йўқ, мотоциклни такомиллаштириш ва зарядлаш станциялари тармоғини кенгайтириш ҳаракатида юрибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди