Тошкентдаги Сергели машина бозори («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» компанияси) тўрт кун ишламайди.
Компания томонидан тарқатилган билдиришномага кўра, бозор кузатув кенгашининг 24 декабрдаги баённомасига асосан 2016 йилнинг 30—31 декабрь ва 2017 йилнинг 1 январь кунлари санитария кунлари деб эълон қилинган ҳамда Янги йил байрами муносабати билан бу кунларда бозор вақтинча фаолият кўрсатмайди.
Daryo.uz‘нинг ёзишича, сергели машина бозорида душанба ҳар доим дам олиш куни ҳисобланган, шу сабабли бозор 2 январь, душанба куни ҳам ишламайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 29 декабрдаги фармойишига мувофиқ, 2017 йилнинг 2 январи дам олиш куни деб эълон қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди