Hyundai машина ичида мобил телефонларни ўчириб қўядиган технология учун патент олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-04-2015 | 17:16 ZAMIN.UZ / Авто / 18 Апрел 2015 года
1 022

Hyundai машина ичида мобил телефонларни ўчириб қўядиган технология учун патент олди

Hyundai машина ичида мобил телефонларни ўчириб қўядиган технология учун патент олди

Hyundai компанияси машина ичида мобил телефонларни ўчириб қўядиган ва ҳайдовчига халақит берадиган бир қатор функцияларни чеклайдиган технология учун патент олди. Компания мутасаддиларининг фикрича, бу ҳайдовчини чалғитувчи нарсаларни камайтиради ва йўл хавфсизлигининг таъминланишига ёрдам беради. Бу технология айниқса янги ҳайдовчиларга қўл келиши мумкин, деб ёзади Kun.uz.

Технологиянинг ишлаш принциплари қисман ошкор этилди. Маълум бўлишича, машинанинг электроникаси телефонларда SMS ёзишни чеклаб қўйиб, барча хабарларни оғзаки киритиш функциясини ишга тушириши мумкин. Технология тезлик, об-ҳаво, соат ва бошқа жиҳатларни эътиборга олиб қандай имкониятлар ва функцияларни чеклаш кераклигини белгилайди.

Технология ишлаши учун машина ичига махсус антенналар ўрнатилиб, улар мобил алоқа воситаларнинг сигналларини тутиб боради. Айни пайтда, антенналарнинг уяли телефон билан алоқасини таъминлаш учун унга махсус илова ўрнатишга тўғри келади. Технология қачон ва қандай моделларда қўлланилиши маълум қилинмаган.

Шунга ўхшаш технологиялар бошқа автоконцернлар томонидан ҳам ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, яқинда Chevrolet янги авлод Malibu машиналари учун ҳайдовчининг ёшига қараб тезликни чеклайдиган Teen Driver технологиясини ишлаб чиққани маълум қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru