7 йил ичида электромобиль батареялари нархи 80 фоизга пасайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2017 | 20:52 ZAMIN.UZ / Авто / 10 Январ 2017
251

7 йил ичида электромобиль батареялари нархи 80 фоизга пасайди

7 йил ичида электромобиль батареялари нархи 80 фоизга пасайди

2010 йилдан 2016 йилгача бозордаги нарх тенденциясини таҳлил қилган McKinsey компанияси ўтган давр мобайнида аккумуляторлар баҳоси 80 фоизга тушганини маълум қилди.

Ҳозир аккумулятор нархи унинг кВт•соатига боғлиқ. McKinsey консалтинг компаниясининг экспертлари электромобилдаги батареянинг бир кВт•соати нархи 230 долларга тўғри келаётганига урғу берди. Бунга асосланиб, оддий автомобил ва электромобиль баҳоси орасидаги фарқ тахминан 14 минг долларга тенглашганини ҳисоблаш мумкин. Электромобилларнинг ўртача батарея сиғими 60 кВт•соатга тенг.

Ҳозир, асосан, литий-ионли батареялар ишлаб чиқарилмоқда. Соҳа экспертлари келаси ўн йилликда компаниялар литий-олтингугуртли аккумулятор ишлаб чиқаришга ўтишини башорат қиляпти. Натижада батареяларнинг сиғими ортади, электромобилларнинг баҳоси пастлайди, деб ёзади Carzone сайти.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru