13:42 / 12.01.2017
10 228

Ravon R2 ва Ravon Matiz жаҳон рейтингидан жой олди

Ravon R2 ва Ravon Matiz жаҳон рейтингидан жой олди

2016 йилда Ravon R2 ва Ravon Matiz мос равишда 22,4 ва 17,6 минг дона сотилган, шу тарзда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган А тоифадаги ҳар икки автомобиль жаҳон энг оммабоп моделлар рейтингининг ТОП-50талигидан жой олди. Ravon R2 рейтингда 43-, Ravon Matiz 47-ўринда жойлашган.

Chevrolet Spark базасида ишлаб чиқарилган Ravon R2 сотуви 2015 йилдагига нисбатан 2,5 баравардан кўпроққа ошган. Ravon Matizга бўлган талаб эса 5 бараварга кўпайган.

Умуман олганда, 2016 йил натижаларига кўра жаҳон автобозорида 4,3 миллион дона А тоифадаги автомобил сотилган. Шаҳар автомобилларига бўлган талаб 8 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар автомобили бу узунлиги 3700 ммдан қисқа бўлган кичик моделдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon R2 ва Ravon Matiz жаҳон рейтингидан жой олди