NASA келажак автомобилини яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-04-2015 | 17:26 ZAMIN.UZ / Авто / 20 Апрел 2015 года
3 076

NASA келажак автомобилини яратди

NASA келажак автомобилини яратди

АҚШнинг NASA космик агентлиги келажак автомобили прототипини тақдим этди. Autorambler порталининг хабар беришича, бу қурилма келажакнинг ҳамиша тирбанд шаҳар кўчаларига мўлжалланган электромобилдир, деб ёзади Kun.uz.

Янги транспорт воситасининг ўзига хослиги шундаки, у манёврлар қилишга мўлжалланган; уни ҳатто ёнбош билан парковка қилиш мумкин. Modular Robotic Vehicle (MRV) номли ушбу электромобилни масофадан туриб ҳам бошқариш мумкин.

Автомобиль e-corner деб аталган тўртта юриш модули ёрдамида ҳаракатга келади; модуллар электр двигателлари, қўшимча руль приводи, электр приводли тормоз тизимидан иборат.

Руль ҳаракатлари ҳар бир модулга электр сигналлар тарзида етказилади; ҳар бир модуль якка ҳолда ҳаракатланиши ва ўз ўқи атрофида 180 даража айланиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru