00:00 / 20.05.2015
10 382

АҚШда машиналар бир-бири билан мулоқот қиладиган бўлади

АҚШда машиналар бир-бири билан мулоқот қиладиган бўлади

АҚШ транспорт вазирлиги тез орада ҳайдовчилар иштирокисиз машиналар ўртасида хабар алмашиниши лойиҳасини ишга туширади. Бу ҳақда «Mail.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ушбу лойиҳа йўлларда хавфсизлик даражасини оширади ва тиғиз вақтларда юзага келадиган тирбандликларни камайтиради.

АҚШ транспорт вазири Энтони Фокс V2V (vehicle-to-vehicle — машинадан-машинага) тизими тез орада амалга оширилишини айтиб ўтди.

Янги қўлланилаётган тизимнинг ғояси шундан иборатки, йўллардаги автомобиллар ўзаро маълум бир масофани сақлаб туриши учун доимий алоқада бўлиб туради. Агар масофа белгиланган кўрсаткичдан қисқариб кетса, тизим ҳайдовчини ЙТҲ юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиради. Энди ҳайдовчи кўзини юмиб ҳам бурилиши мумкин, чунки қарама-қарши томонда машина бор-йўқлигини радарда кўриб туради.

Фокс V2V тизими ишга тушиши учун бир неча йил керак бўлиши мумкинлигини яширмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШда машиналар бир-бири билан мулоқот қиладиган бўлади