Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-05-2015 | 12:19 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Май 2015 года
2 088

Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади

Hyundai Genesis йўлтанламас моделга айланади

Hyundai компанияси раҳбарияти Genesis седани платформаси негизида катта премиал йўлтанламас моделни ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея маркасининг Австралиядаги бўлими бош PR-менежери Билл Томасга иқтибос келтирган ҳолда Motoring нашри хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Билл Томаснинг айтишича, бу фикрни компаниянинг АҚШдаги идораси ижрочи директори Дейв Зучовски қўллаб-қувватламоқда. Зучовски Genesis брендининг келгусида ҳам ривожланишини истамоқда ҳамда бундай йўлтанламснинг АҚШ бозорида катта салоҳиятга эга бўлишини айтмоқда.

Агар Genesis йўлтанламасини ишлаб чиқишга “яшил чироқ” берилса, унда ишлаб чиқувчилар уни яратишда Jeep Grand Cherokee йўлтанламасидан андоза олишади. Янги модель узунасига жойлашган двигатель ва салонга эга бўлади. Салонда 7 киши жойлашиши мумкин бўлади. Йўлтанламасда 2014 йилда Женевадаги автосалонда намойиш қилинган Intrado концептуал кроссоверидан ҳам баъзи услубий элементлар олиниши мумкин.

Томас янги моделнинг нархи 40 минг доллардан ошишини ва унинг асосий рақобатчилари Audi Q7, BMW X5 ва Mercedes-Benz GLE бўлишини айтмоқда. Ҳозирча бошқа маълумотлар берилмаган.

Ҳозир мавжуд бўлган Hyundai Genesis модели 2013 йилнинг охирида намойиш қилинган. Моделнинг моторлари қаторига мос равишда 257 от кучи ва 315 от кучига эга иккита 3,0 ва 3,8 литрли 6 цилиндрли двигателлар киритилган. Моделнинг қимматбаҳо варианти 425 от кучига эга 8 цилиндрли 5 литрли двигатель билан жиҳозланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru