Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкентда ўзи ўтирган машина ҳайдовчисининг оёқлари йўқлигидан ҳайратланганини маълум қилди ва тегишли фотосуратни тақдим этди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.
Унинг сўзларига кўра, Matiz автомобилида ҳаракатланувчи бу инсон киракашлик билан шуғулланади. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам унинг хизматларидан фойдаланганини айтиб, у автомобилни анча хавфсиз бошқариши, бу ишни кўпчилик оддий ҳайдовчилардан яхши уддалашини эътироф этган. Қайд этилишича, у оёқ билан бажариладиган амалларни қилиш учун махсус мосламадан фойдаланади.
Гуруҳ фойдаланувчилари ногирон бўлишига қарамай меҳнат қилаётгани айтилган бу инсоннинг ҳаракатларини мақтовларга кўмиб ташлаган. Шунингдек, фойдаланувчилар шунга ўхшаш бошқа ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлганини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди