Япон компанияси ҳайдовчисиз такси-роботларни ишлаб чиқишга киришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2015 | 19:25 ZAMIN.UZ / Авто / 29 Май 2015 года
1 213

Япон компанияси ҳайдовчисиз такси-роботларни ишлаб чиқишга киришди

Япон компанияси ҳайдовчисиз такси-роботларни ишлаб чиқишга киришди

Япониянинг тармоқли компьютер ўйинлар сотишга ихтисослашган DeNA корпорацияси ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автоматлаштирилган такси-роботларни ишлаб чиқишга киришди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Бундай автомобиллар биринчи навбатда катта шаҳарларга қатнайдиган аҳоли оқими кўплиги туфайли ҳайдовчилар етишмовчилиги сезиладиган ҳудудларга мўлжалланади. Мижоз смартфон орқали ўз манзили ва борадиган жойи ҳақида маълумот жўнатади. Бу такси—робот хотирасига ёзилади ва у мижозга мустақил хизмат кўрсатади. Йўлкира ҳам мижознинг банкдаги ҳисобидан автоматик тарзда ечиб олинади.

Қайд этилишича, ҳозирда робот автомобилларни ишлаб чиқиш билан соҳанинг барча етакчи компаниялари шуғулланмоқда. Японияда бу борада Nissan етакчилик қилимоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru