16 134
GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида тўққизта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Kun» нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари автомобиль саноатида тўққизта лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестициявий шартномаларни имзолашди.
Лойиҳаларнинг нархи ва шартномаларнинг қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Қайд этишларича, ушбу шартномалар доирасида GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аввалроқ GM Uzbekistan Т250 (Aveo) моделидаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
GM Powertrain Uzbekistan компанияси эса янги авлод автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль трансмиссиялари ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди