Водородда ишловчи Toyota автомобиллари 15 декабрдан сотувга чиқарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2014 | 17:15 ZAMIN.UZ / Авто / 06 Декабр 2014 года
1 555

Водородда ишловчи Toyota автомобиллари 15 декабрдан сотувга чиқарилади

Водородда ишловчи Toyota автомобиллари 15 декабрдан сотувга чиқарилади

«Toyota» компанияси «Mirai» автомобилининг водородда ишловчи янги моделини бозорга чиқариши ҳақида хабар берди. Машиналар 15 декабрдан сотувга чиқарилади, Бу ҳақда «gazeta.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Автоконцерн «Mirai»нинг ишлаб чиқарилиши учун қўшимча 165 млн доллар маблағ сарфламоқчи. Компания водород идишлари ва ёнилғи элементларининг ишлаб чиқарилиш ҳажмини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Дастлаб автомобиль ички бозорга чиқарилади, 2015 йилнинг ёзидан эса Европа ва АҚШ бозорларига ҳам кириб бориш мўлжалланмоқда. Июнь ойида бу янги машинанинг нархи 69 минг долларни ташқил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru