Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди

Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди

“АвтоВАЗ” компанияси Lada Vesta автомобилини серияли тарзда ишлаб чиқара бошлади. Моделни йиғиш “ИжАвто” корхонасида йўлга қўйилди.

Седан Вольга автозаводининг яратган янги платформасида қурилади. Бироқ бир қатор бутловчи қисмлар, жумладан руль бошқаруви, торсион балка ва тормоз Renault-Nissan альянси автомобилларидан олинади.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги автомобиль дастлаб механик ёки “робот” узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайдиган 1,6 литрли 16 клапанли, 106 от кучига эга мотор билан таклиф қилинади. Сўнгра автомобилнинг шундай ҳажмдаги, бироқ 114 от кучига эга двигателли версияси таклиф қилинади.
Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди

“Веста” автомобили “Классик”, “Комфорт” ва “Люкс” модификацияларида таклиф қилинади. Автомобилнинг стандарт жиҳозларига иккита хавфсизлик ёстиғи, ABS, барқарорлаштириш тизими, рулнинг электр кучайтиргичи, тепаликка чиқишда ёрдам берувчи тизим, кондиционер, аудиотайёргарлик, фавқулодда вазиятларда шошилинч огоҳлантириш “ЭРА-ГЛОНАСС” функцияси киради.

“Комфорт” варианти олд ўриндиқларни иситиш функцияси, электр приводли ташқи ойналар ва иситиш ҳамда Bluetooth ва 4,3 дюймли экранга эга аудиотизим билан таклиф қилинади. Седаннинг топ-версияси олд ойнани иситиш тизими, ёруғлик ва ёмғир датчиклари, орқа электр ойна кўтаргичлар ва 16 дюймли қуйма ғилдирак дисклари билан жиҳозланади.
Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди

“Автосреда” нашрининг маълумотларига кўра, Lada Vesta‘нинг нархи 495-600 минг рубль атрофида бўлади. Расмий нархлар автомобилнинг 25 ноябрда савдога чиқарилишидан аввал эълон қилинади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: photo

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru