Ўзбекистонда Chevrolet Aveo модели учун хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-10-2015 | 13:01 ZAMIN.UZ / Авто / 03 Октиябр 2015
3 258

Ўзбекистонда Chevrolet Aveo модели учун хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Chevrolet Aveo модели учун хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқарилади

“Автоойна” МЧЖ Chevrolet Aveo моделидаги автомобилларга мўлжалланган хавфсиз ойналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

“Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг июлида янги моделнинг ойналари намуналари GM-Корея ишлаб чиқаришида синовлардан ўтказилган. Бугун уларни GM Uzbekistan компаниясининг асосий конвейерида текширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Россия давлат стандарт қўмитасидан олинган сертификатлар корхонага ишлаб чиқарилган маҳсулотни МДҲнинг кўпгина давлатларига экспорт қилиш имконини беради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru