GM Uzbekistan Россия бозорининг 5 фоизини эгаллашни режа қилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-10-2015 | 12:29 ZAMIN.UZ / Авто / 10 Октиябр 2015 года
2 674

GM Uzbekistan Россия бозорининг 5 фоизини эгаллашни режа қилган

GM Uzbekistan Россия бозорининг 5 фоизини эгаллашни режа қилган

Россия бозорида UZ-Daewoo маркаси ўрнига Ravon маркасининг жорий этилиши тақдимотида ўзбек компанияси вакиллари янги моделни намойиш этишди ва бўлажак дилерлик маркази ҳақида айтиб ўтишди. Бу ҳақда “За рулем” нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Ravon’нинг олдинги бренди Uz-Daewoо Россия бозорида анча оммалашган эди. У ерда умумий ҳисобда миллионга яқин машина сотилганди. Компаниянинг кўзлаган мақсади анча юқори — у янги модель билан россия бозорининг 5 фоизини эгаллаш ниятида.

Тақдимот маросимида янги логотип остида барчага яхши таниш бўлган Matiz ва Gentra, янги Nexia, 2008 йилда чиққан Chevrolet Aveo’нинг ўзгартирилган кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, тақдимотда R2 (Chevrolet Spark 2010 аналоги) ва R4 (Chevrolet Cobalt) каби истиқболда мўлжалланган моделлар ҳақда ҳам сўз борди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru