Mitsubishi Ўзбекистон бозорига кирмасликка қарор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-10-2015 | 02:03 ZAMIN.UZ / Авто / 14 Октиябр 2015 года
1 038

Mitsubishi Ўзбекистон бозорига кирмасликка қарор қилди

Mitsubishi Ўзбекистон бозорига кирмасликка қарор қилди

Mitsubishi Corporation корпорацияси Ўзбекистон бозорига кирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

2014 йил июлида Ўзбекистон ва Япония компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Аммо Япония автомобилсоз корпорациясининг унинг амалга оширилишидан фойда кўришига кўзи етмади. Бу ҳақда компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонаси бош менежери Тецуя Сугита маълумот берди.

Шартномага биноан Ўзбекистонда Artel билан қўшма корхона ташкил этилиши лозим эди. Аммо компания мутасаддилари бу мамлакатда ўзларининг асосий йўналиши билан мувофиқ келмайдиган ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда маъно кўрмади.

“Кондиционерлар ва сплит-тизимлар бозорини таҳлил қилиб, биз норентабел ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш керак эмас, деган хулосага келдик, - деди у. – Бугун Ўзбекистон бозорида бу маҳсулот етарлича бор, унинг нарх диапазони ҳам жуда пастдир. Шу билан боғлиқ равишда биз стратегиямизни ўзгартирдик ва ўзимиз учун биринчи навбатда қизиқарли бўлган йўналишларга асосий диққатни қаратишга қарор қилдик”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru