Ravon Nexia нархлари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-10-2015 | 23:54 ZAMIN.UZ / Авто / 22 Октиябр 2015 года
17 638

Ravon Nexia нархлари эълон қилинди

Ravon Nexia нархлари эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз: Daewoo маркаси ўрнини Ravon бренди эгаллаб Россия пойтахтида янги марканинг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Ravon Nexia R3 модели Chevrolet Aveo биринчи авлодининг қиёфаси ўзгарганидир, янги седан хэтчбекдан ўзлаштирилган олд қисми билан фарқ қилади. Янги Нексиянинг нархи 379 мингдан 529 минг рублгача, деб хабар бермоқда Carzone.uz сайти.

Машина габаритлари: узунлиги – 4330 мм, кенглиги – 1690 мм, баландлиги – 1505 мм, ғилдираклар базаси – 2480 мм. Автомобиль бошланғич комплектациясида гидрокучайтиргич ва кондиционер йўқ. Юкхонаси салондан очилади, туманга қарши фаралари ва орқа чироғи, 14 дюймли ғилдирак дисклари бор. Optimum версиясидан бошлаб битта ўт олдиргич калити ва эшиклар қулфи мавжуд. Elegant комплектациясида эса руль гидрокучайтиргичи, юкхонани ёритувчи чироқча, ягона ўт олдириш калити ва эшиклар қулфи, кондиционер, Clarion CD/MP3 автомагнитоласи, USB улагич, 4 колонка ҳамда бампер кузов рангига бўялган бўлади.

100 км/с тезликка эришиши учун 11,9 сония талаб қилинади, 100 кмга шаҳар ичкарисида ёнилғи сарфи 7,7-8 л.

Ravon бошқа автомобиллари нархини ҳам маълум қилган: Matiz 314 000 рубль ва Gentra 439 000 рубль.

Жиҳозланиш даражасидан қатъи назар янги Нексия Россия бозорида энг ҳаммабоп автомобиллардан бири бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru