GM Uzbekistan Жанубий Кореядан 400 миллион долларга эҳтиёт қисмлар сотиб олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-11-2015 | 12:19 ZAMIN.UZ / Авто / 03 Ноябр 2015 года
1 682

GM Uzbekistan Жанубий Кореядан 400 миллион долларга эҳтиёт қисмлар сотиб олади

GM Uzbekistan Жанубий Кореядан 400 миллион долларга эҳтиёт қисмлар сотиб олади

GM Uzbekistan ва Daewoo International компаниялари Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш учун 400 миллион долларлик эҳтиёт қисмлар еткaзиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Жанубий Корея компанияси маълумотларига кўра, Daewoo International янги шартнома доирасида GM Korea заводида саккизта модел, жумладан, Captiva, Orlando, Nexia, Cobalt ва Lacetti учун ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларни етказиб беради.

“Биз мазкур битим Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда бизнеснинг кенгайиши учун янги имкониятларни тақдим этишини кутмоқдамиз”, — дея Жанубий Корея компанияси вакили сўзларидан иқтибос келтирди «Korea Times» нашри.

Ўтган 2014 йилда Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонга 163 миллион доллар миқдоридаги эҳтиёт қисмларни етказиб берган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru