«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-11-2015 | 16:27 ZAMIN.UZ / Авто / 04 Ноябр 2015 года
1 681

«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади

«GM Uzbekistan» ишлаб чиқариш қувватини 20 фоизга оширади

«GM Uzbekistan» АЖ 1 йилда ишлаб чиқариладиган машиналари ҳажмини 250 минг донадан 300 минг донагача оширишни режалаштирмоқда. Бу эса 20 фоизлик ўсиш демакдир. Бу ҳақдаги маълумот 27 октябрдан 2 ноябргача бўлган кунларда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуида ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси кўргазма-конференцияси вақтида айтилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Тақдимот вақтида «GM Uzbekistan» компаниясининг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳақида маълумот берилган.

Айни вақтда компания таркибида 3та завод мавжуд (Андижондаги "Асака" заводи, Тошкентдаги ва Хоразмдаги заводлар).

Асакадаги заводда «Matiz», «Nexia», «Cobalt», «Lacetti», «Spark» автомобиллари йиғилади. 2016 йилда янги T250 моделини йиғиш ишларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Режага кўра бу заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 250 мингта автомобилгача оширилади.

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида эса йилига 10 минг дона «Captiva» ва «Malibu» автомобиллари йиғилади.

Хоразмнинг Питнак шаҳридаги заводда йилига 40 минг дона «Damas», «Labo» ва «Orlando» автомобилларини тайёрлаш мўлжалланган.

Қайд этиш керакки, айни вақтда «GM Uzbekistan» таркибидаги корхоналарда 7,5 минг киши фаолият кўрсатади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru