10 ойда РФдаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 49 фоиз қисқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-11-2015 | 14:28 ZAMIN.UZ / Авто / 11 Ноябр 2015
1 840

10 ойда РФдаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 49 фоиз қисқарди

10 ойда РФдаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 49 фоиз қисқарди

Январь-октябрь ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 17119 та автомобили сотилди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига асосланиб Gazeta.uz хабар берди.

Ўтган йилнинг ушбу даври билан солиштирганда (33472 та автомобиль), сотиш ҳажми 48,9 фоиз қисқарди. Октябрда Россияда GM Uzbekistan-нинг 1621 та автомобили сотилди ва бу 2014 йил октябридагига (1819 та) нисбатан 10,9 фоиз камдир.

Умуман олганда, янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотуви Россияда октябрь ойида 38,5 фоиз, яъни 129,95 та автомобилгача қисқарди. Энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигига ўша ерда ишлаб чиқарилган автомобиллар кирди. Ушбу мамлакатда январь-октябрь ойларида қарийб 1,323 миллионта енгил автомобиль сотилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru