Янги Nexia ва Matiz Россияда қачон сотувга чиқиши маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-11-2015 | 11:17 ZAMIN.UZ / Авто / 17 Ноябр 2015 года
4 782

Янги Nexia ва Matiz Россияда қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

Янги Nexia ва Matiz Россияда қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

Модернизация қилинган Matiz ва «кейинги авлод» Nexia седани 2016 йилнинг март—апрелида Россиядаги дилерларга етиб боради. Бу ҳақда «АвтоСреда» га асосланиб Дарё.уз хабар бермоқда.

Янги Nexia Россияда 379—529 минг рубл (17 ноябрь ҳолатига кўра, тахминан 5,8—8,1 минг АҚШ доллари)дан сотилиши режалаштирилмоқда. Рестайлинг қилинган Matiz’нинг нархлари ҳозирча эълон қилинмаяпти.

Россия бозори учун махсус ишлаб чиқилган Ravon брендининг тақдимоти октябрь ойида Москвада бўлиб ўтган эди. Янги марка Daewoo’нинг меросхўри ҳисобланади.

Иккинчи авлод Чеврполет Aveo’нинг қайта ишланган версияси Россияда Nexia сифатида сотилади. Седан қуввати 107 от кучига тенг, ҳажми 1,5 литр бўлган бензинли мотор билан таъминланган, у беш босқичли «механика» ёки олти диапазонли «автомат» узатма билан жуфтликда ишлайди.

Рестайлинг қилинган Ravon Matiz’нинг кундузги чироқлари, орқа томонни кўрсатувчи ойналари дизайни ўзгарган, салонда янги ўриндиқлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, беш эшикли модель хавфсизлик ёстиқчаси, ABS, иммобилайзер ва Isofix болалар ўриндиқларини мустаҳкамлаш тизими билан таъминланади.

Ravon бренди остида Россияга 2016 йилдан, Matiz ва Nexia’дан ташқари, тўрт эшикли янгиланган Gentra (Chevrolet Lacetti), R2 хетчбеки (Chevrolet Spark) ва R4 седани (Chevrolet Cobalt)ни олиб кириш мўлжалланган. Бу моделлар айнан қачон Россия бозорида пайдо бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru