Chevrolet 2015 йилда Malibu ва Lacetti’нинг Corvette суперкарига ўхшаш янги моделларини тақдим этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-12-2014 | 13:45 ZAMIN.UZ / Авто / 17 Декабр 2014 года
2 734

Chevrolet 2015 йилда Malibu ва Lacetti’нинг Corvette суперкарига ўхшаш янги моделларини тақдим этади

Chevrolet 2015 йилда Malibu ва Lacetti’нинг Corvette суперкарига ўхшаш янги моделларини тақдим этади

АҚШнинг Chevrolet компанияси янги моделларини Corvette Stingray суперкарига ўхшатиб чиқармоқчи. Бу ҳақда General Motors концернининг глобал дизайн бўлими раҳбари Эда Уэлбарн маълум қилди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».

«Янги Malibu, Cruze ва Volt тез орада бозорга чиқади ҳамда уларда Corvette билан умумий жиҳатларни кўришингиз мумкин. Жумладан, янги моделларнинг орқа ёритиш тизими шакли Corvette чироқларига ўхшаш бўлади», − деди Уэлбарн.

Chevrolet 2015 йилдан бошлаб тақдим этиладиган ташқи кўриниши Corvette усулидаги моделлар компаниянинг янги рақобат устунликлари бўлади деб ҳисобламоқда. Дизайндаги бошқа ўзгаришлар ҳақида маълумот берилмаган. 2015 йил январида Детройтдаги автокўргазмада тақдим этиладиган Chevrolet Volt модели суратларида ҳақиқатдан ҳам Corvette элементларини кўриш мумкинлиги қайд этилган.

Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru