АҚШ учун Ford Kugaнинг рестайлинг версияси тайёрланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 11:45 ZAMIN.UZ / Авто / 19 Ноябр 2015 года
634

АҚШ учун Ford Kugaнинг рестайлинг версияси тайёрланди

АҚШ учун Ford Kugaнинг рестайлинг версияси тайёрланди

Форд янгиланган Escape кроссоверини тақдим этди, бу автомобиль европалик харидорларга Kuga номи билан намойиш этилган, деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.

Энди Escape/Kuga радиатор панжарасининг бошқачалиги билан эски Edge моделига ўхшаб қолган. Шунингдек, янгиланган версиянинг орқасидаги диодли чироқлари ва ғилдирак дисклари ҳам бошқача кўриниш олган.

Интерьерда руль, марказий тоннелнинг безаги, қўл тормоз тугмаси (анъанадаги ричагдан бошқача) ўзгаргани кўзга ташланади.

Ford Escapeнинг SYNC 3 ахборот-кўнгилочар тизими бор, бу тизим
дастури Blackberry фирмасига тегишлидир. Мобиль илова ёрдамида масофадан туриб двигателни ўт олдириш, ёнилғи сатҳини назорат қилиш, эшикларни очиш ва ёпиш мумкин.

АҚШ бозори учун чиқарилган кроссоверни EcoBoost двигателлар оиласига мансуб 180 от кучига эга 1,5 литрли турбоагрегат ҳаракатлантиради. Иккинчи автомобилнинг турбомотори ҳажми 2 литр, қуввати эса 245 от кучига тенг.

Океан ортида Ford Escape савдоси йил охирида бошланади, кўҳна қитъа бозорларига чиқиш санаси, ҳозирча, ошкор этилмади.
АҚШ учун Ford Kugaнинг рестайлинг версияси тайёрланди

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru