«СП»: Ravon нархи билан Россияда муваффақиятга эришиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 12:46 ZAMIN.UZ / Авто / 20 Ноябр 2015 года
1 497

«СП»: Ravon нархи билан Россияда муваффақиятга эришиши мумкин

GM Uzbekistan’нинг Россия бозори учун мўлжалланган янги бренди — Ravon ўз автомобилларининг асосий устунлиги — нархи билан бозордаги асосий рақобатчилари ҳисобланган Hyundai Solaris, Kia Rio ва Renault Logan’ни ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг «Свободная Пресса» интернет-нашридаги мақолада сўз боради.

Foto: Sputnik News

Октябрь ойида Москвада Ravon бренди тақдимоти бўлиб ўтганди. Унда Chevrolet Aveo’нинг қайта ишланган версияси — янги Ravon Nexia, қисман рестайлингга учраган Ravon Matiz, шунингдек, R2 хетчбэки (Chevrolet Spark) ва R4 седани (Chevrolet Cobalt) намойиши этилганди. Янги Nexia ва Matiz Россия бозорида 2016 йил март—апрелидан пайдо бўлиши кутилмоқда.

«Янги бренднинг Россияда муваффақиятга эришиши учун маълум маънода имконият бор. Инқироз, бир қатор концернлар Россия бозорини тарк этаётгани ва фуқароларнинг харид имконияти пасайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, кўриниши бор-йўғи қайта ишланган бўлса-да янги ҳисобланган бюджет автомобиллари — худди тоза ҳаводек, гап. Hyundai Solaris, Kia Rio ва Renault Logan’га рақобатчилар керак. Ravon эса ана шундай рақобатчи бўлиши мумкин», — деб ёзади мақола муаллифи Павел Жуков.

«Ravon’нинг устунликлари етарлича. Биринчидан, моделлар қатори анча кенг. Иккинчидан, бу автомобилларнинг барчаси вақт синовидан ўтган. Учинчидан, мазкур автомобиллар ўзининг ишончлилиги ва сифати бўйича яхши кўрсаткичларга эга. Энг асосий устунлик эса — бренд автомобилларининг нархи», — дейилади мақолада.

«Агар компания ўз маҳсулоти учун муносиб нарх белгилай олса, халқ бу автомобилларни сотиб олишга ҳаракат қилиши аниқ. Бу ҳолатда Daewoo’гами, Chevrolet’гами ёки Ravon’га — қай бирига пул тўлаётганининг харидорга фарқи йўқ. Амалда, уларнинг бари ҳозир бир нарса», — дея қўшимча қилган мақола муаллифи.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru