Chevrolet ҳарбийлар билан ҳамкорликда водородли пикап яратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 14:08 ZAMIN.UZ / Авто / 20 Ноябр 2015 года
810

Chevrolet ҳарбийлар билан ҳамкорликда водородли пикап яратади

Chevrolet компанияси водородли ёқилғи ячейкаларида ишловчи ток кучи қурилмасига эга Colorado пикапини ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Motor. Ушбу лойиҳада АҚШ армияси учун транспорт воситалари яратишга жавобгар бўлган TARDEC бўлинмаси ҳамкорлик қилмоқда.

Foto: Motor

Chevrolet’дагилар водородли Colorado ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни баён қилмади. Фақатгина, электр двигателлар учун энергия водород ва кислород ўртасидаги реакция чоғида олинадиган кучли ток қурилмаси йўлтанламас автомобиллар учун ҳам мос тушиши таъкидланди.

TARDEC қўшимча қилишича, водородли куч агрегатининг шовқинсиз ишлаши ҳарбий талабларга жавоб беради.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru