Тошкентда уч йилда 400та янги бекат қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-12-2014 | 17:38 ZAMIN.UZ / Авто / 18 Декабр 2014 года
1 737

Тошкентда уч йилда 400та янги бекат қурилади

Тошкентда уч йилда 400та янги бекат қурилади

Тошкентда яқин йиллар ичида жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун 400та янги бекат қурилади. Бу ҳақда, Тошкент архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевга асосланиб, “Podrobno.uz” нашри хабар берди.

Тожиевнинг сўзларига кўра, шаҳардаги автобус йўналишлари бўйлаб жойлаштириладиган бекатлар учун лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бу бекатлар замонавий кўринишларда ва киоскаларсиз бўлиши режалаштирилмоқда.

Тожиев айни пайтда бекатлар дизайни учун танлов эълон қилингани ҳамда бу бекатлар қурилишида шарқона меъморчилик услубидан фойдаланишини маълум қилган.

Қайд этишларича, ушбу бекатлар қурилишида Сергелидаги қурилиш материаллари заводи маҳсулотларидан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ Тошкентнинг баъзи кўчаларига ҳар бири ўртача 40 миллион сўмдан тушган замонавий ойнаванд ҳамда кондиционерларга эга бўлган “JCDecaux” бекатлари ўрнатилган эди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru