Tesla жаҳон бозоридан Model S электромобилларининг барчасини қайтариб олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 12:55 ZAMIN.UZ / Авто / 21 Ноябр 2015 года
543

Tesla жаҳон бозоридан Model S электромобилларининг барчасини қайтариб олади

Американинг Tesla компанияси жаҳон бозоридан ўзининг Model S седанларини олд ўриндиқлардаги хавфсизлик камарлари билан боғлиқ носозликлар эҳтимоли туфайли қайтариб олмоқда. Бу ҳақда компания вакилларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Tesla ўз ихтиёри билан қабул қилган қарор АҚШ ва бошқа мамлакатларда сотилган 90 мингта Model S электрокарларига тааллуқлидир.

Мутахассислар фикрича, улардаги хавфсизлик камарлари кутилмаганда ечилиб кетиши мумкин. Бундай гумонлар Европадаги машиналардан бирининг эгаси орқага бурилиб қарамоқчи бўлганида камар очилиб кетгани ҳақида хабар бергач, пайдо бўлди.

Техник мутахассислар уч мингтача Model S’ни текшириб кўрди, бироқ носозликлар аниқланмади. Шунга қарамай, Tesla 90 мингта автомобилнинг барчасида ушбу нуқсон бор-йўқлигини аниқлаш керак, деб ҳисоблайди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru