Chevrolet Volt гибриди «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 12:45 ZAMIN.UZ / Авто / 23 Ноябр 2015 года
1 587

Chevrolet Volt гибриди «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» деб топилди

Лос-Анжелесдаги (АҚШ) моторшоуда «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» мукофоти ғолиби эълон қилинди. Бу йил Chevrolet Volt гибриди бунга лойиқ кўрилди. У ўз тарихида иккинчи бор мазкур танловда олий ўринни эгалламоқда: илк бор модель 2010 йилда мукофотни қўлга киритганди, дея хабар беради Motor.

Chevrolet Volt гибриди «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» деб топилди

Green Car Journal нашри томонидан ўтказиладиган танлов ҳайъати «Вольт»ни ўтмишдошига нисбатан 1,5 баробар кўпайган электр ёрдамида юриш захираси, янги гибридли куч қурилмаси ва дизайнига муносиб баҳо берди. Audi A3 e-tron, Honda Civic, Hyundai Sonata ва Toyota Prius танловнинг бошқа финалчилари бўлди.

Янги авлодга мансуб Chevrolet Volt шу йил январида дебют қилди. Модель 1,5 литрли бензин двигатели асосидаги куч қурилмаси, 2 та электр мотори ва 18,4 киловатт-соат сиғимга эга литий-ионли батареялар комплектига эга. Электр кучи билан юриш захираси 85 километрни ташкил этади.

Chevrolet Volt гибриди «Йилнинг ‘яшил’ автомобили» деб топилди

«Вольт»га қадар BMW и3 электр машинаси, Honda Accord PHEV гибрид седани, бензин ва электрда юрадиган Ford Fusion ҳамда газда ҳаракатланадиган Honda Civic «Йилнинг ‘яшил’ автомобиллари» деб топилганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru