Тошкентда йўл ҳаракатини назорат қилувчи камераларни ўрнатиш бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-12-2014 | 15:29 ZAMIN.UZ / Авто / 28 Декабр 2014 года
3 497

Тошкентда йўл ҳаракатини назорат қилувчи камераларни ўрнатиш бошланди

Тошкентда йўл ҳаракатини назорат қилувчи камераларни ўрнатиш бошланди

Тошкент шаҳрида автомобиль ҳаракатини назорат қилувчи камералар ўрнатилиш ишлари бошланди. Бунинг тасдиғи сифатида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган камера ўрнатиш жараёни суратлари келтирилмоқда, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг 160 чорраҳасига кузатув камералари ўрнатилади. Камералар йўл ҳаракатини назорат қилиши, қоидабузарликларни олдини олишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Шаҳарда назорат камералари ўрнатилиши бошланишига ижтимоий тармоқлар аъзолари турли фиклар билдирган. Баъзилар камералар нима учун кераклиги ҳақида сўраган ва уларнинг фойда келтиришига шубҳа билан қараган бўлса, бошқалар камералар автомобиль ҳаракатини тартибга солишига, кўчаларда қоидабузарликларни олдини олиши ва йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришига умид қилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru