GM Uzbekistan 2015 йилдан Daewoo Labo’ни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-12-2014 | 16:35 ZAMIN.UZ / Авто / 29 Декабр 2014 года
5 939

GM Uzbekistan 2015 йилдан Daewoo Labo’ни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

GM Uzbekistan 2015 йилдан Daewoo Labo’ни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

GM Uzbekistan компанияси 2015 йилдан янги модель – Daewoo Labo микровэнларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, Podrobno.uz хабар бермоқда

GM Uzbekistan шундай кичик юк автомобилларини йилига 5 мингтагача ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа учун киритиладиган инвестиция ҳажми эса 15,1 миллиард сўмни ташкил этади.

Бортига 550 килограммгача юк кўтара оладиган Daewoo Labo автомобили 1991 йилдан бери ишлаб чиқарилади ва Suzuki Carry’нинг тўлиқ нусхаси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда автомобилнинг иккинчи авлоди ишлаб чиқарилмоқда.

Баъзи мамлакатларда Daewoo Labo бошқача – Chevrolet CMP номи билан тарқалган. Labo 0,8 литр ҳажмли двигатель ва механик узатмалар қутиси билан таъминланади.

Манба: kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru