Россияда ўзбек автомобилларининг нархлари арзонлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-12-2014 | 14:27 ZAMIN.UZ / Авто / 31 Декабр 2014 года
5 372

Россияда ўзбек автомобилларининг нархлари арзонлашди

Россияда ўзбек автомобилларининг нархлари арзонлашди

Россияда Daewoo бренди остида сотиладиган GM Uzbekistan автомобилларининг, шунингдек Хитойнинг Great Wall автомобилларининг нархлари арзонлашди, Бу ҳақда «Российская газета»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Ўзбек автомобиллари русумига қараб 40 – 70 минг рубль (тахминан 600 – 1000 доллар)га арзонлашган. Қайд этилишича, декабрь ойи ўрталарида Daewoo автомобиллари 30 фоизга қимматлашган бўлиб, нархларнинг арзонлаштирилиши маркетинг юриши сифатида баҳоланмоқда.

Эн арзон автомобиль русуми – Matiz нархи 290 минг рубль (тахминан 4500 доллар) бўлса, Nexia 325 минг рубль (5000 доллар), Gentra эса 448 минг рубль (тахминан 7500 доллар) қилиб белгиланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru