Ўзбекистонда 2015 йилда газда ишлайдиган автотранспортлар учун хавфсизлик регламенти кучга киради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
31-12-2014 | 23:20 ZAMIN.UZ / Авто / 31 Декабр 2014 года
3 954

Ўзбекистонда 2015 йилда газда ишлайдиган автотранспортлар учун хавфсизлик регламенти кучга киради

Ўзбекистонда 2015 йилда газда ишлайдиган автотранспортлар учун хавфсизлик регламенти кучга киради

Ўзбекистонда “Сиқилган табиий газда ва суюлтирилган нефть газларида ишлаш учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида” умумий техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда UzReport'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Регламент лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 05/1-687-сон топшириғига мувофиқ, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти ривожланишини норматив-техник таъминлаш республика маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

“Мазкур ҳужжатни 2015 йилда тасдиқлаш ва амалга киритиш режалаштирилган”, – дейилади UzReport хабарида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru