«Трансформерлар» филмидаги Чевролет Cамаро автомобили аукционга қўйилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2016 | 23:06 ZAMIN.UZ / Авто / 06 Январ 2016 года
1 082

«Трансформерлар» филмидаги Чевролет Cамаро автомобили аукционга қўйилади

«Трансформерлар» филмидаги Чевролет Cамаро автомобили аукционга қўйилади

Барретт Жаcксон аукцион савдоларини ўтказиш уйи 1967-йилда ишлаб чиқарилиб, фантастик жангари руҳдаги “Трансформерлар 4: Қирғин даври” филмида қатнашган Чевролет Cамаро автомобилини сотувга чиқаради.

Филмнинг асосий қаҳрамонларидан бири Бамблби исмли трансформерни тасвирлаш учун ушбу автомобилдан фойдаланишган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматига таяниб Дарё.уз.

Ҳозирги вақтда Чевролет Cамаро автомобили “Трансформерлар” филмининг режиссори Майкл Бейга тегишли. Автомобил буғда ишлайдиган 6-босқичли трансмиссияга эга В8 двигатели билан жиҳозланган. Двигател қуввати ҳақида маълумот берилмаяпти, лекин ушбу нусха Чевролет Cамаро СС базасига қурилган бўлиб, икки версияда, яъни 375 ва 300 от кучи қувватига эга двигателлар билан таклиф қилинган.

Бундан ташқари, автомобил стандарт версиясига қараганда бир қатор кучайтирилган деталларга эга. Мисол учун, диодчироқли ёриткичлар, сариқ рангли Ридетеч Тигер Cаге хавфсизлик каркаслари, углепластик олд сплиттерлар, кенгайтирилган ғилдирак аркалари, ҳамда пастпрофилли Нитто ғилдираклари билан жиҳозланган.

Ташқи томонидан Бамблби одатдаги Cамарўдан кузовнинг махсус бўялган қора-сариқ ранглари, автоботларнинг рул ва капотдаги шилдиклари ҳамда Майкл Бейнинг дастхати билан фарқланади.
Автомобил сотиладиган аукцион 2016-йил январ ойида Американинг Аризона штатида бўлиб ўтади. Автомобилнинг бошланғич баҳоси тўғрисида маълумот берилмаяпти. Шуни айтиш мумкинки, ушбу аукционда “Форсаж” кинофилмининг биринчи қисмида суратга тушган Волксwаген Жетта автомобили ҳам сотилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru