Евроосиё иқтисодий иттифоқи доллар ва евродан воз кечади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доллар ва евродан воз кечади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доллар ва евродан воз кечади

Россия, Қозоғистон, Беларусь ҳамда Арманистон иштирокида тузилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкилотнинг ички муносабатларида доллар ва евродан фойдаланмасликни жорий қилишни кўзда тутадиган концепция ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақида "Известия" нашри хабар берган.

Бу концепцияга кўра, ташкилот аъзолари ўртасидаги нақд пул операциялари давлатларнинг миллий пул пирликлари - рубль, тенге, беларусь рубли ҳамда драм орқали амалга оширилишига ўтилади. Россияда пул ўтказмаларини амалга оширилиш учун "Белкарт" ва "Armenian Card" пластик карточкалари ҳам яратилган.

Концепция 2030 йилгача иттифоқ ҳудудида аҳоли орасидаги савдо муомилаларида ҳам доллар ва евронинг бекор қилинишига эришишни режалаштирган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru