Alibaba интернет-дўкони раҳбари «Милан» футбол клубини сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-04-2016 | 17:59 ZAMIN.UZ / Бизнес / 27 Апрел 2016 года
1 110

Alibaba интернет-дўкони раҳбари «Милан» футбол клубини сотиб олмоқчи

Alibaba интернет-дўкони раҳбари «Милан» футбол клубини сотиб олмоқчи

Хитойлик тадбиркор, Alibaba Group компанияси асосчиси ва «Гуанчжоу Эвергранд» жамоаси хўжайинларидан бири Жек Ма Италиянинг «Милан» клуби акцияларини сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Мазкур салоҳиятли харидор клуб акцияларини сотиб олиш бўйича клуб президенти ва хўжайини Сильвио Берлусконига аниқ таклиф билан чиқишган ва ундан ҳафта охиригача жавоб беришини сўраган.

Агар Берлускони таклифга ижобий жавоб берган тақдирда хитойлик инвесторлар «Милан»да аудит текшируви олиб боришади ва июнь ўрталарига қадар харид бўйича ишларни якунлашга ҳаракат қилишади. Аввалига клубнинг 70 фоиз акцияси янги хўжайинлар қўлига ўтса, қолган 30 фоизи йил давомида хитойликлар қўлига ўтказилади.

Жек Манинг клубни сотиб олгач амалга оширадиган илк лойиҳаси «Милан» учун алоҳида стадион қуриш бўлади. Шунингдек, клубга Марчелло Липпи техник директор сифатида тайинланиши кутилмоқда.

Осиёнинг энг бой шахси саналган 51 ёшли Манинг бойлиги 33,3 миллиард долларга баҳоланган ва у бу кўрсаткич бўйича дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 18-ўринда бормоқда. Alibaba Group ўз ичига Taobao (хитойча eBay), Aliplay (электронная тўлов тизими), Weibo (твиттернинг хитойча муқобили) ва Alibaba Pictures (киносаноат соҳасига инвестиция киритиш) ташкилотларини олади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой бошқа бир бой кишиси Робин Ли Берлускони «Милан»нинг 100 фоиз акцияси учун 700 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Forbes нашри «Милан»нинг нархини 775 миллион долларга баҳолаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru