00:11 / 28.02.2015
7 249

Бразилияда WhatsApp тақиқланиши оқибатида Telegram фойдаланувчилари сони 1 кунда 2,5 млнга кўпайди

Бразилияда WhatsApp тақиқланиши оқибатида Telegram фойдаланувчилари сони 1 кунда 2,5 млнга кўпайди

26 февраль куни Бразилия суди WhatsApp’ни тақиқлаш ҳақида қарорини бекор қилмаганидан кейин фойдаланувчилар оммавий тарзда Telegram’га кўчиб ўтишни бошлашди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Telegram вакилининг маълум қилишича, 26 февраль куни Бразилияда секундига 100 киши Telegram учун рўйхатдан ўтган.

Ўша куни WhatsApp бўйлаб барча бир-бирини Telegram’га ўтишга даъват қилган.

O Globe хабар беришича, Пиауи штати суди 11 февраль куни WhatsApp’ни тақиқлаш ҳақида ҳукм чиқарган. 26 февраль куни қилинган аппеляция ижобий қондирилмаган.

Маълум қилинишича, WhatsApp’ни тақиқлашга ҳаракатлар 2013 йилдан буён давом этиб келаётган эди. бунга WhatsApp’нинг Бразилия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирмагани сабаб бўлган. Полициячилар менежердан болалар порноси тарғиботига қарши курашишни сўраган, лекин рад жавобини олишган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бразилияда WhatsApp тақиқланиши оқибатида Telegram фойдаланувчилари сони 1 кунда 2,5 млнга кўпайди