23:53 / 07.03.2015
8 708

Андижондаги меҳмонхоналарда “онлайн” хизматлар таклиф қилинмоқда

Андижондаги меҳмонхоналарда “онлайн” хизматлар таклиф қилинмоқда

Кейинги йилларда Андижон вилоятида туризмнинг «Таништирув», «Меҳмонхона хизмати», «Тиббиёт», «Экотуризм», «Саёҳат», «Спорт» каби ўзига хос турлари анчагина ривожланмоқда.

Айни вақтда вилоятда меҳмонхоналар сони 16 тага етган. Шу кунларда «Боғишамол» ва «Карвонсарой» меҳмонхоналарининг фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Меҳмонлар учун «Онлайн» тармоғи орқали меҳмонхона билан боғланиш, унинг қизиқишлари, талаблари ҳисобга олиниб, Андижонга келгунча керакли хона, шароитлар, таништирув хизматини ташкил этиш каби тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун меҳмонхонанинг ўз гиди, тилмочи, таомларни тақдим қилувчилари, транспорт воситалари мавжуд.

«Биз европалик туристларни Булоқбошига олиб бориб, Имомота қишлоғида маҳаллий тўй, «келин салом», чақалоқни илк бор бешикка белаш, «Она алласи» каби маросимларни кўрсатганимизда, улар ҳайратда қолишди. Чет эллик сайёҳларни миллий нон тайёрлаш, попук тўқиш, кашта тикиш, сопол буюмлар ясаш каби жараёнлар ҳам жуда қизиқтирмоқда» дейди саёҳлик соҳаси мутахассиси.

Шунингдек, Андижон давлат университети базасида гидлар тайёрловчи бўлим очилган ва уни биринчи йилда 50 нафар талаба битирган. Андижон маиший хизмат коллежида очилган махсус гуруҳда ёшларга ресторанларда нозиктаъб мижозлар учун дастурхон ёзиш ва таомлар, ичимликларни тақдим этиш хизмати ўргатилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Андижондаги меҳмонхоналарда “онлайн” хизматлар таклиф қилинмоқда