Procter & Gamble компанияси Хитойда 1 млн долларлик жаримага тортилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-03-2015 | 23:05 ZAMIN.UZ / Бизнес / 10 Март 2015 года
816

Procter & Gamble компанияси Хитойда 1 млн долларлик жаримага тортилди

Procter & Gamble компанияси Хитойда 1 млн долларлик жаримага тортилди

Хитойда маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Procter & Gamble компанияси мамлакат учун рекорд миқдордаги– 6,03 млн юанлик (1 млн доллар) жаримага тортилди, деб хабар берди MarketWatch нашри.

Бунга компания томонидан ишлаб чиқариладиган Crest тиш пастасининг рекламаси сабаб бўлган. Рекламада таъкидланишича, тишлар тиш пастасидан фойдаланишнинг биринчи куниданоқ оқаришни бошлайди. Текширишлар натижасида реклама видеоролигида оқартириш эффектини намойиш қилиш учун компьютер графикасидан фойдаланилгани аниқланди.

Procter & Gamble компаниясининг Хитойдаги бўлими – Crest China матбуот хизматининг таъкидлашича, рекламанинг намойиши 2014 йилнинг ўрталарида тўхтатиб қўйилган, оқартириш эффектига эса тиш пастасидан фойдаланган ҳолда тишларни ювиш техникаси тўғри амалга оширилганда бир кундаёқ эришиш мумкин.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru