Walt Disney киностудияси 2014 йилда энг кўп даромад топган кинокомпания бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-03-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Бизнес / 22 Март 2015 года
989

Walt Disney киностудияси 2014 йилда энг кўп даромад топган кинокомпания бўлди

Walt Disney киностудияси 2014 йилда энг кўп даромад топган кинокомпания бўлди

Walt Disney киностудияси 2014 йилда 1,7 млрд доллар соф фойда олгани ҳақида маълум қилди. Киностудия 2014 йилда энг кўп даромад топган кинокомпания бўлди, деб хабар берди The Hollywood Reporter.

Бундай натижага эришишилишига компания томонидан суратга олинган иккита кино картина: “Галактика соқчилари” (прокатдан 774 млн доллар йиғган) ҳамда ишлаб чиқарилиши учун 150 млн доллар сарфланиб, прокатда 1,274 млрд доллар тўплаган “Муз юрак” анимацион фильмининг муваффақияти сабаб бўлди.

Аввалги йилларда энг муваффақиятли Голливуд киностудиялари ичида биринчи ўринни Warner Brothers компанияси эгаллаб келаётган эди. 2014 йилда ушбу компания 1,3 млрд долларлик соф фойда билан 3-ўринга тушиб кетди. 2-ўринни 1,5 млрд доллар соф фойда олган 20th Century Fox компанияси эгаллади.

4-ўринни NBC Universal (771 млн доллар), 5-ўринни Sony Pictures (552 млн доллар) ҳамда 6-ўринни Paramount Pictures (219 млн доллар) кинокомпаниялари эгаллади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru