Samsung рақобатчиси Apple’га судда ютишга ёрдам беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung рақобатчиси Apple’га судда ютишга ёрдам беради

Samsung рақобатчиси Apple’га судда ютишга ёрдам беради

Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси азалий рақобатчиси Apple’га Smartflash фирмаси билан судлашишда ёрдам беради. Samsung’нинг кўмаги билан Apple ярим млрд доллар тежаб қолиши мумкин бўлади.

2015 йил февралида Техас суди Smartflash фирмасининг арзномасини кўриб чиқиб, Apple корпорациясини iTunes сервисинининг дастурий таъминотини ишлаб чиқишда учта патентни бузганликда айбдор деб топди. Компания 532.9 млн доллар миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди. Аммо Apple ишнинг қайта кўриб чиқилишига эришди.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, патентларни лицензиялаш билан шуғулланувчи Smartflash фирмаси Samsung томонидан ишлаб чиқариладиган Galaxy смартфонлари ва планшетларига ҳам худди шундай айб қўйган. Шу боис Samsung АҚШ патентлар ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш Бюросига (United States Patent and Trademark Office, USPTO) мурожаат қилиб, патентлардан иккитасининг ҳақиқийлигини текширишни сўраган. Икки кундан сўнг Бюро Smartflash патентлари аниқ бўлмай, мавҳум нарсаларни тасвирлаганини тасдиқловчи хулоса чиқарди.
Якуний хулоса йил охирида судьялар коллегияси томонидан эълон қилинади.

Fitzpatrick юридик компанияси ходимларининг таъкидлашича, бундай ҳолатларда одатда арзнома беручи мағлубиятга учрайди. Шу боис кучларини бирлаштирган иккита гигант корпорациянинг судда ғалаба қозониш эҳтимоли юқорилиги тахмин қилинмоқда.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru