Google компанияси «Twitter»ни сотиб олиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-04-2015 | 19:44 ZAMIN.UZ / Бизнес / 08 Апрел 2015 года
1 360

Google компанияси «Twitter»ни сотиб олиши мумкин

Google компанияси «Twitter»ни сотиб олиши мумкин

7 апрель куни Google компанияси Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда Briefing.com интернет портали хабар бериб ўтган.

Манбанинг маълум қилишича, ҳозирда бир йўла иккита йирик корхоналар сотиб олиш ниятида. Бироқ Google дан бошқа яна қайси концерн бу таклифни билдиргани борасида маълумотлар берилмаган.

Ҳозирда Твиттер микроблогининг нархи 345 млрд. Доллар қийматида баҳоланмоқда. Бунгача, 2011 йилда ҳам Google мазкур ижтимоий тармоқни сотиб олиш ниятида бўлгани хабар қилинган, бироқ бу хабарлар ўз тасдиғини топмаганди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru