«Apple» корпорацияси монополияга қарши қонунни бузганликда айбланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Apple» корпорацияси монополияга қарши қонунни бузганликда айбланмоқда

«Apple» корпорацияси монополияга қарши қонунни бузганликда айбланмоқда

Даъвогарлар гуруҳи берган маълумотларга кўра, компания фойдаланувчиларни огоҳлантирмай туриб, "ITunes" дан бошқа манбалардан кўчириб олинган мусиқаларни "IPOD" қурилмаларидан ўчириб ташлаган. Бу ҳақида Калифорния штатининг Окленд шаҳри суд маҳкамасида бўлиб ўтган суд мажлисида корпорацияни антимонополия қонунчилигини бузганликда айблаётган бир гуруҳ даъвогарларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Патрик Каглин эълон қилди, деб ёзади «Kun.uz».

Ҳуқуқшуноснинг маълумотларига кўра, бу ҳолат 2007-2009 йиллари юз берган. Даъвогарлар бу компания ҳамкор бўлмаган бошқа компаниялардан мусиқа кўчириб олишга тўсқинлик қилганлиги учун ундан 350 млн доллар миқдорида товон пули тўлашни талаб қилмоқдалар.

Каглиннинг сўзларига кўра, бошқа манбалардан мусиқаларни такроран кўчириб олишга ҳаракат қилган фойдаланувчиларнинг қурилмалари экранига хатолик юз бераётгани ҳақидаги хабар чиқарилган, бироқ тизим бу муаммони ҳал қилишга имкон бермаган.

Ўз навбатида, "Яблоко" нинг вакиллари қонунни бузмаганликларини ҳамда бундай йўл тутиш хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилганлигини таъкидламоқдалар.

Шикоятлар "IPOD Classic", "Ipod Shuffle", "Ipod Touch", "Ipod Nano" қурилмаларига тааллуқлидир.

Фото: EPA/LARRY W. SMITH

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru