15:44 / 21.04.2015
7 868

“ИНГО-Ўзбекистон” 2014 йилда 1,4 миллиард сўм соф фойда олди

“ИНГО-Ўзбекистон” 2014 йилда 1,4 миллиард сўм соф фойда олди

“ИНГО-Ўзбекистон” суғурта компанияси 2014 йил якунларига кўра, 1,452 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўрди. Бу ҳақда Finance.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Компания 2014 йилда суғурта хизматлари кўрсатишдан 8,211 миллиард сўм даромад олган, кўрсатилган суғурта хизматлари натижасида 5,764 миллиард сўм тўловлар амалга оширилган.

Компаниянинг молиявий фаолиятидан олинган даромад 1,707 миллиард сўмни ташкил этган, молиявий фаолият билна харажатлар миқдори эса 281,8 миллион сўмга тенг бўлган.

“ИНГО-Ўзбекистон” суғурта компанияси активлари ҳажми 17,4 миллиард сўмни ташкил этган, компания устав капитали 7,6 миллиард сўмга тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “ИНГО-Ўзбекистон” 2014 йилда 1,4 миллиард сўм соф фойда олди