«Apple» компанияси бир кунда 22,6 миллиард доллар йўқотди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Apple» компанияси бир кунда 22,6 миллиард доллар йўқотди

«Apple» компанияси бир кунда 22,6 миллиард доллар йўқотди

«Apple»нинг акциялари нархи кескин тушиб кетиши, 1 декабрда компания капитализацияси 22,65 миллиард долларга камайишига олиб келди. «Nasdaq» биржаси маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади «Kun.uz».
Савдо ёпилаётганда «Apple» акциялари 115,07 доллар — аввалги кундагидан 3,3 фоиз паст эди. Шу тариқа «Apple» сармоядорлари бир кунда 22,65 миллиард доллар йўқотди.
«Apple» Америка компаниялари орасида биринчи бўлиб капитализация баҳосида 700 миллиард долларлик кўрсаткичдан ўзиб кетганди. Таҳлилчиларнинг фикрича, келажакда компания капитализацияси 1 триллион долларлик биринчи компания бўлиши мумкин.
Бу кескин пасайишни экспертлар қатор сабаблар билан изоҳлашмоқда. Шулардан бири — қарз ўсишидан кейинги табиий пасайиш. Компания акциялари бу йил 40 фоиздан кўпроқ тўплади, ўтган ҳафтада эса қоғозга тарихдаги рекорд натижани (119,75 доллар) кўрсатди. Бундан ташқари, «Apple» акциялари таҳлилчилар башоратидан тезроқ ошмоқда. Атиги тўрт ой олдин улар учун энг максимал нарх 90-91 доллар эди.
Миллиардер ва сармоядор Карл Иканнинг фикрича, «Apple» акциялари нархи 203 доллар атрофида бўлиши керак.

Фото: Seth Wenig / AP

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru