Samsung Electronics ходимлари 2014 йилда 319 минг нафарга етган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Electronics ходимлари 2014 йилда 319 минг нафарга етган

Samsung Electronics ходимлари 2014 йилда 319 минг нафарга етган

Samsung Electronics ўзининг молиявий инқирозига қарамай, компания ишчилари сонини оширмоқда. Ўтган йилда ходимлар сони илк бор 300 мингдан ошди, деб ёзади Kun.uz.

Business Korea нашри берган хабарга кўра, 2014 йилнинг охирида компанияда ходимларнинг сони 319 минг нафарга етган. Бу сон 2013 йилнинг охирида 286 мингни ташкил этган эди.

Samsung Electronics компанияси очилган йил – 1969 йилда компанияда 36 нафар ходим ишлаган. 2004 йилга келиб уларнинг сони 100 мингдан, 2011 йилга келиб 200 мингдан ошган.

Samsung Electronics компаниясининг устав капитали 46 йил аввал 330 миллионга баҳоланган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 190 млрд доллардан ошди. Бироқ компаниянинг савдо кўрсаткичи 10 фоизга, даромади эса 23,2 фоизга камайган. 2011 йилдан компаниянинг даромади илк бор камаймоқда. Бунга Хитой ҳамда Ҳиндистондаги рақобатчи компаниялар смартфон ишлаб чиқаришга катта эътибор бергани асосий сабаб бўлмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru