Алишер Усмонов дунё саховатпешалари рўйхатидан ўрин олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-04-2015 | 18:45 ZAMIN.UZ / Бизнес / 29 Апрел 2015 года
3 193

Алишер Усмонов дунё саховатпешалари рўйхатидан ўрин олди

Алишер Усмонов дунё саховатпешалари рўйхатидан ўрин олди

Британиянинг The Sunday Times нашри дунёнинг энг йирик филантроплари рўйхатини эълон қилди. Ундан россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ҳам ўрин олди, деб ёзади Kun.uz.
Нашрда келтирилишича, 2014 йилда Алишер Усмонов хайрия мақсадларига 71.2 млн фунт стерлинг (108 млн доллар) сарфлаган. Олигархнинг активлари 9.8 млрд фунт стерлингга баҳоланмоқда. У рейтингда 8-поғонани банд этиб, Россиянинг энг йирик филантропи сифатида тан олинди.
Шунингдек, россиялик яна бир бизнесмен, Evraz компанияси ва Chelsea футбол клуби хўжайинларидан бири Роман Абрамович 13-ўринни эгаллади. Ўтган йили у хайрия ишларига 45.8 млн фунт стерлинг (69.7 млн доллар) ажратган. Абрамовичнинг бойлиги 7.3 млрд фунт стерлингга баҳоланган.
Рейтингда биринчи ўринни британиялик супермаркетлар тармоғи эгаси Лорд Сейнсбери эгаллади. 2014 йилда у хайрия ишларига 203.2 млн фунт стерлинг ёки 309.4 млн доллар сарфлаган. Унинг қўлидаги маблағ 507 млн фунт стерлингга тенг.
Эслатиб ўтамиз, The Sunday Times Giving List саховатпешалар глобал рейтинги Буюк Британияга маълум даражада алоқадор бўлган тижоратчиларнинг хайрия ишлари таҳлили асосида тузилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru