Visa ФИФА билан хомийлик келишувини қайта кўриб чиқиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-05-2015 | 23:24 ZAMIN.UZ / Бизнес / 28 Май 2015 года
993

Visa ФИФА билан хомийлик келишувини қайта кўриб чиқиши мумкин

Visa ФИФА билан хомийлик келишувини қайта кўриб чиқиши мумкин

Visa халқаро тўлов тизими агар ФИФА коррупция билан боғлиқ можаро ортида ислоҳотлар ўтказмаса, компания ташкилот билан хомийлик келишувини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

“Биз ФИФАдаги коррупцион можаро туфайли ҳафсаламиз пир бўлди ва бундан хавотирланмоқдамиз”, деб ФИФА амалдорларига айбловлар қўйилгандан кейин хабар берилди компанияда.

Visa ФИФАнинг ўз ичидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ортга суриб бўлмайдиган ва кечиктирилмайдиган чоралар кўришига умид билдирмоқда.

“Ташкилот дунёдаги энг оммавий спорт ўйини мухлисларининг ишончини қайтариш учун ўзининг обрўсини тиклаши керак”, деб айтилмоқда Visa компаниясида.

Аввалроқ ФИФАдаги можаро ташкилотнинг Россиянинг “Газпром” компанияси билан хомийлик шартномасига таъсир қилмаслиги маълум қилинганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru