Тадбиркорлар электрон шаклда рўйхатга олинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тадбиркорлар электрон шаклда рўйхатга олинади

Тадбиркорлар электрон шаклда рўйхатга олинади

Ўзбекистон адлия вазирлигида Текширувларни рўйхатга олиш китобида текширувларни рўйхатга олишнинг онлайн-электрон тизими тақдимоти бўлди, Бу ҳақда «ictnews.uz»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистон адлия вазирлиги тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ноқонуний текширувларнинг олдини олишга катта эътибор қаратмоқда. Вазирлик ташаббуси билан 2000 йилда тадбикорлар фаолиятига асоссиз аралашиб, ноқонуний текширувлар амалга оширилишининг олдини олиш учун “Текширувларни рўйхатга олиш китоби” жорий этилган эди.

Айни пайтда 350 мингга яқин тадбиркор шундай китоблар билан таъминланган. Республиканинг назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши ва Адлия вазирлиги томонидан китобни тўлдириш қоидаларига амал қилишнинг тизимли мониторинги ўтказилади. 2014 йилда деярли 14 минг мониторинг ўтказилиб, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru